Линклар

logo-print
“Айзек” довули АҚШ жануб-шарқидаги Луизиана штати қирғоқларига ёпирилмоқда ва Янги Орлеан шаҳрига яқинлашмоқда.

Мутахассислар довул шамолининг тезлиги соатига 130 чақиримни ташкил этиши ва тўлқинлар "ўта хавфли" бир шаклда кўтарилишини айтишади.

Қўшма Штатларнинг жанубий соҳилларига “Айзек” довули яқинлашиб келаркан, юз минглаб одамлар уй-жойларини ташлаб кетишмоқда.

Етти йил аввал “Катрина” довули Янги Орлеанга кулфатлар ёғдирган ва шаҳарни ҳаробага айлантирган эди.

АҚШ президенти Барак Обама Луизиана ва Миссисипи штатларида фавқулодда холат эълон қилди.
XS
SM
MD
LG