Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:55

Ассад:қуролли низони тўхтатиш учун вақт зарур


Сурия раҳбари Башар ал-Ассад мамлакатдаги қуролли низони тўхтатиш учун ҳукуматга қўшимча вақт зарурлигини гапирди.

Бу ҳақда Ассад бугун Суриянинг “Ад-Дуня” телеканали мухбири билан суҳбатда таъкидлади.

Сурия раҳбари ҳукумат кучлари исёнчиларга қарши курашда сезиларли муваффақиятга эришгани, лекин ғалабага ҳали анча бор эканини айтди.

Шунингдек, Башар ал Ассад суриялик қочқинлар учун мамлакат ичида буфер ҳудудлар яратиш борасидаги Франция ва Туркия ҳукуматларининг таклифлари хом ҳаёл эканини ҳам қайд этди.

Айни пайтда Суриянинг Алеппо ва Идлиб шаҳарлари орасидаги Тафтаназ аэропорти яқинида ҳукумат кучлари ва исёнчи гуруҳлар ўртасида шиддатли жанглар кечмоқда.

Кеча Дамашқ атрофиларида ҳалок бўлган Башар ал Ассад тарафдорларини дафн маросими пайти рўй берган портлашдан 27 одам ўлди, ўнлаб киши яраланди.
XS
SM
MD
LG