Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:44

АҚШда ҳарбий ҳизматчилар Обамани ўлдиришга уринишда айбланмоқда


АҚШда бир гуруҳ "анархист ҳарбийлар" давлат тўнтаришини амалга ошириш ва президент Барак Обамани ўлдиришга уринишда айбланмоқда.

Жоржия штати суди, ҳозирда, ушбу анархистлар гуруҳи таркибига киргани айтилаётган тўрт ҳарбий ҳизматчи ишини кўриб чиқмоқда.

Прокуратура маълумотларига кўра, айбланувчилар ва уларнинг шериклари ўз режаларини амалга ошириш учун “Даҳшат” деб номланган гуруҳ тузганлар ва 87 минг долларга қурол ҳам сотиб олишни режалаганлар.

Уларнинг асосий мақсади ҳукуматни ағдариш ва президентни ўлдириш бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG