Линклар

Россиянинг волейбол бўйича аёллар терма жамоаси мураббийси оламдан ўтди


Россиянинг волейбол бўйича аёллар терма жамоаси бош мураббийси Сергей Овчинников 44 ёшида оламдан ўтди.

Овчинников Хорватияда ҳаётдан кўз юмган. У “Динамо”клуби йиғинида қатнашиш учун Хорватияга борганди. Ўлим сабаблари ўрганилмоқда.

Сергей Овчинников ўтган йил декабр ойида Россиянинг волейбол бўйича аёллар термасига бош мураббий этиб тайинланганди.

Унинг раҳбарлиги остида айни жамоа Лондон Олимпиядасида чорак финалга чиққанди.
XS
SM
MD
LG