Линклар

“Айзек” довули чоршанбага ўтар кечаси АҚШнинг жануб-шарқий қирғоқларига урилган.

Луизиана штатининг Янги Орлеан шаҳри жанубий қисмида жойлашган айрим аҳоли пунктларини сув босгани хабар қилинмоқда.

Ҳозирча қурбонлар ҳақида хабарлар йўқ.

Мутахассислар довул шамолининг тезлиги соатига 130 чақиримни ташкил этиши ва тўлқинлар "ўта хавфли" бир шаклда кўтарилишини башорат қилишган.

Қўшма Штатларнинг жанубий соҳилларига “Айзек” довули яқинлашиб келаркан, юз минглаб одамлар уй-жойларини ташлаб кетишган.

Етти йил аввал “Катрина” довули Янги Орлеанга кулфатлар ёғдирган ва шаҳарни ҳаробага айлантирган эди.

Ўшанда қарийб 1800 одам табиий офатдан нобуд бўлганди.
XS
SM
MD
LG