Линклар

Грузияда номаълум қуролли гуруҳ тарафидан гаровга олинган одамлар озод этилди.

Бу ҳақда Грузия Ички ишлар вазири муовини Шота Хизанишвили журналистларга маълум қилди.

Жаноб Хизанишвилига кўра, гаровга олинганларни озод этиш пайти махсус кучларнинг уч аскари нобуд бўлган, беш нафари яраланган. Жанггари таркибида бўлгани ишонилган 11 номаълум шахс ўлдирилган.

Грузия расмийларига кўра, диверсантлар мамлакат ҳудудига Россия тарафидан кирган ва Телави туманидан бўлган ўнлаб одамни гаровга олган.
XS
SM
MD
LG