Линклар

Бугун республикачилардан вице-президентликка номзод, висконсинлик конгрессмен Пол Райн қурилтойда нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Сўзга чиқадиганлар орасида собиқ Давлат котиби Кондализа Райс ҳам бор.

Сешанба куни қурилтойда Республикачилар партиясидан Митт Ромни президентликка расман номзод деб эълон қилинди. Жаноб Ромни пайшанба куни нутқ сўзлайди.

Флорида штатининг Тампа шаҳридаги Қурилтойда жорий президент, Ромнининг сайловдаги рақиби Барак Обама номига айбловлар ёғилмоқда.

Қурилтой қатнашчилари Обамани мамлакат иқтисодининг бугунги аҳволга тушиб қолиши ва ишсизлар сони ошиб, бюджет камомадини келтириб чиқарганликда айблашди.

Обама тамсил этган Демократлар партияси қурултойи келаси ҳафта Шимолий Каролина штатида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG