Линклар

logo-print

Ғарб давлатлари Тимошенкога ўқилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилганидан афсусда


АҚШ ва Европа Иттифоқи Украина ихтисослашган Олий маҳкамасининг собиқ Бош вазир Юлия Тимошенкога нисбатан ўқилган ҳукмни ўзгаришсиз қолдиргани юзасидан афсус билдирди.

АҚШ Давлат департаменти вакили Виктория Нуланд Вашингтон Украинадаги “сиёсий сабабларга эга” бўлган жиноий ишлардан хавотирда эканини қайд этди.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича олий комиссари Кетрин Эштон эса Украина ҳукуматини мамлакатдаги суд тизимини ислоҳ қилишга чақирди.

Украинанинг собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко 2009 йилда Россия билан газ шартномаларини тузишда ўз хизмат ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланиб, етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганди.

Айблов томони газ шартномалари Украина манфаатларига зид тузилганини таъкидлаб келади.

Тимошенко ҳимоячилари эса газ бўйича музокаралар сиёсий жараённинг бир қисми бўлгани ва жиноий иш эмаслигини исботлашга уриниб келади.
XS
SM
MD
LG