Линклар

logo-print
Буюк Британия қироличаси Елизавета II Лондон-2012 Паралимпия ўйинларини очиқ, деб эълон қилди.

Ногирон спортчилар ўртасида ўтадиган Паралимпия мусобақаларининг очилиш маросими чоршанба куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтди.

Қариб 3000 киши жалб этилган тантанали маросимни ногиронлар курсисига михланган таниқли назариётчи физик Стивен Хокинг очиб берди.

Ёзги Олимпия ўйинларидан сўнг ўтказиладиган Паралимпия мусобақалари ногирон ва жисмоний имконияти чекланган спортчилар учун энг йирик халқаро спорт тадбиридир.

29 августдан 9 сентябргача бўлиб ўтадиган XIV Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини 10 нафар спортчи уч спорт тури бўйича ҳимоя қилади.
XS
SM
MD
LG