Линклар

Президент Ислом Каримов расмий очилиши 31 августга белгиланган “Бунёдкор” стадионини кўздан кечирди.

Чоршанба кунги ташриф чоғида президентга 34 минг ўринли стадион трибуналари, ногиронлар учун мўлжалланган алоҳида сектор ва янги спорт иншоотининг бошқа қатор қулайликлари кўрсатилгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, “Бунёдкор” стадиони аслида 2012 йилнинг 10 мартида топширилиши керак эди. Бироқ қатор сабабларга кўра қурилиш кечиктирилган.

“Бунёдкор” спорт мажмуасининг дастлабки лойиҳаси 150 миллион АҚШ долларига тенг экани айтилганди.

Эслатамиз, жорий йилда республика бўйлаб ўзбек футболининг 100 йиллиги нишонланмоқда.
XS
SM
MD
LG