Линклар

logo-print
Мадриднинг “Реал” футбол клуби Испания Суперкубоги совриндорига айланди.

29 август куни “Барселона” жамоасига қарши ўтган жавоб ўйинида “Реал” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги голларга "Реал"дан Гонсало Игуаин ('11) ва Криштиану Роналду ('19), "Барса"дан эса Лионел Месси ('45) муаллифлик қилишди.

23 август куни “Камп Ноу”да ўтган дастлабки учрашув 3:2 ҳисобида “Барселона” фойдасига якунланган эди.

Икки ўйинда умумий ҳисоб 4:4 бўлганига қарамай, рақиб майдонида киритилган голлар нисбати бўйича “Реал” ғолиб, деб топилди.

Испания Суперкубогида мамлакат чемпиони ва кубок эгаси беллашади.
XS
SM
MD
LG