Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:59

Тошкентда "МТС-Ўзбекистон" раҳбарлари суди бормоқда


Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди "Ўздунробита" ширкатининг тўрт нафар ходими устидан очилган жиноий ишни кўриб чиқишни бошлади. Ширкатнинг Ўзбекистон фуқароси бўлган бу ходимлари иқтисодий жиноятларда айбланмоқда.


Озодлик манбаларига кўра, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди молиявий жиноятларда айбланаётган "Ўздунробита" масъулияти чекланган жамиятининг тўрт нафар ходими ишини 27 август куни кўриб чиқа бошлаган.

"Ўздунробита" ширкатининг молиявий ишлар бўйича бош директор биринчи ўринбосари Темурмалик Олимов, корпоратив ривожлантириш дастурлари директори Азизилло Мирзамўйдинов, хавфсизлик департаменти директори Алишер Муҳаммедов ва ахборот технологиялари бўйича бош директор ўринбосари Азиз Раҳимовлар молиявий жиноятлар ва ноқонуний даромадни ўзлаштириш мақсадида жиноий гуруҳ тузганликда айбланмоқда.

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг расмий сайтида ёзилишича "маъсулияти чекланган жамият шаклидаги «Уздунробита» хорижий корхонаси (Россиянинг «МТС» телекоммуникация компанияси шўъба корхонаси) мансабдор шахслари
"катта миқдордаги пул маблағларини ноқонуний нақдлаштириш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва бошқа қўпол қонунбузиш ҳолатлари" бўйича айбланган.

МТС компаниясининг Москвадаги бош идораси матбуот вакили Валерия Кузменко Озодлик билан суҳбатда, ўз ходимларига қўйилган барча айбловларни уйдирма деб атади:

- Биз бу процессни ҳалол эмас¸ деб ҳисоблаймиз. Биз ўз ходимларимизга қўйилган айбловлар тўқилган, исботланмаган ва ҳуқуқий асоси йўқ деб ҳисоблаймиз, деди Валерия Кузменко.

Матбуот хизмати вакилига кўра, судланувчилар процессуал-ҳуқуқий нормаларнинг қўпол бузилиши остида тергов қилинган:

- Биз олган маълумотларга кўра, бутун тергов жараёни давомида ҳибсда бўлган ва сўроққа чақирилган ходимларимиз барча ҳужжатлар билан танишиш имконидан маҳрум қилинган. Сўроқлар адвокатларсиз ва Ўзбекистон тергов органларининг босими остида ўтказилган, дейди Валерия Кузменко.

Матбуот хизмати вакилининг айтишича, ширкат "МТС-Ўзбекистон" компанияси ходимларини ҳимоя қилиш учун ўз адвокатларини юборишга ҳаракат қилган. Бироқ Ўзбекистонда Адлия вазирлиги лицензияси бўлмаган адвокатларнинг ишлашига рухсат берилмаслиги асосида россиялик адвокатларга бу имкон берилмаган.

"Лекин компаниямиз ўз ходимлари ҳуқуқий ҳимояси учун барча имкониятларни ишга солмоқда", дейди Валерия Кузменко Озодлик билан суҳбатда.

28 август куни “Мобильные ТелеСистемы”(МТС) ОАЖи 2012 йилнинг 2-кварталида Ўзбекистондаги муаммолари туфайли 1 миллиард доллардан ортиқ зарарни ўз активларидан чиқариб ташлади.

МТС президенти Андрей Дубовсков агарда Ўзбекистон билан боғлиқ муаммолар туфайли юқорида кўрсатилган зарар чегирилмаганда, МТСнинг бу даврдаги соф даромади 357 миллион долларни ташкил этишини мумкинлигини маълум қилди.

Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги 17 июл куни “Ўздунробита” ширкатининг 2004 йил 28 июл куни уяли алоқа хизмати кўрсатиш учун берилган лицензиясини 10 кунлик муддатга бекор қилган эди.

МТСнинг Ўзбекистондаги шўъбаси ва унга қарашли барча филиалларда молиявий-хўжалик текшируви давом этмоқда.

Ўтган ойда Ўзбекистон Бош прокуратураси “Ўздунробита” ширкати раҳбариятига нисбатан жиноят ишларини очган ва ширкатнинг бир қатор раҳбарларини ҳибс қилган эди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳисоб-китобига кўра, жиноий гуруҳни ташкил этганликда гумонланаётган “Ўздунробита” ширкати раҳбарияти томонидан турли тўловлар асосида республика хазинасига 500 миллиард сўм зиён етказилган.

"МТС-Ўзбекистон" фаолияти тўхтатилиши арафасида мамлакатнинг 94 фоиз ҳудудини қамраб олиб, 9 миллион абонентга хизмат кўрсатаëтган энг йирик мобил алоқа ширкати эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:31 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG