Линклар

logo-print
Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий ўз мамлакати ядровий энергия ишлаб чиқариш ҳуқуқидан воз кечмаслиги, лекин Исломий республика ҳеч қачон ядровий қурол ишлаб чиқаришга интилмаганини баён қилди.

Пайшанба куни Теҳронда бошланган Қўшилмаслик ҳаракати саммитида сўзлаган Хоманаий "Бизнинг шиоримиз - ядровий энергия барча учун, ядровий қурол ҳеч кимга" дея таъкидлади.

Эрон Қўшилмалик ҳаракатига аъзо давлатлар раҳбарлари саммитига мезбонлик қилмоқда. 120 мамлакатни ўз ичига олувчи ҳаракатнинг пайшанба куни бошланадиган икки кунлик саммити мазкур тузилманинг халқаро майдондаги обрўсини кўтаришга қаратилгани айтилмоқда.

Йиғин кун тартибидан Сурия бўҳрони, инсон ҳуқуқлари ва ядровий қуролсизланишга оид масалалар ўрин олган.

Йиғинда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ҳамда Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Покистон, Миср каби давлатлар раҳбарлари иштирок этмоқда. Қўшилмаслик ҳаракатига Ўзбекистон ҳам аъзо, лекин президент Ислом Каримов Теҳрон саммитида қатнашмаётир.

Қўшилмаслик ҳаракати Совуқ уруш даврида халқаро майдонда Қўшма Штаталар ва Совет Иттифоқи иқтидорига қарши мувозанат сақлаш мақсадида тузилган
XS
SM
MD
LG