Линклар

Афғонистонда Австралиянинг беш аскари ҳалок бўлди


Афғонистонда рўй берган иккита ҳодисада австралиялик беш аскар ўлдирилди. Австралия Бош вазири Жулия Гиллард аскарлар ўлимини Афғонистонда уруш бошланганидан бери ўз мамлакати бошдан кечирган энг катта талофот, дея атади.

Австралия ҳарбийларининг айтишича, чоршанба куни Ўрузғон вилоятида афғон ҳарбий кийимдаги шахс ўт очгани оқибатида уч аскар ҳалок бўлиб, иккиси жароҳатланган. Ҳужумчи воқеа жойидан қочиб кетган.

Бу афғон хавфсизлик кучлари ёки армиясига доир униформа кйиган шахслар томонидан халқаро кучлар вакилларига қилинаётган ҳужумларнинг навбатдагиси бўлди.

Айни пайтда, пайшанба куни Ҳилманд вилоятида вертолёт ҳалокатида яна икки австралиялик аскар нобуд бўлди. Вертолёт пилотларидан бири жароҳатланди.

Кук оролларида Тинч океани ҳудуди мамлакатлари саммитида қатнашаётган бош вазир Жулия Гиллар аскарлар ҳалок бўлгани муносабати билан Австралияга муддатидан аввал қайтишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG