Линклар

БМТ раҳбари Теҳронда Эрон етакчиларини танқид қилди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Теҳронда Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ али Хоманаий билан учрашди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Теҳронда Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ али Хоманаий билан учрашди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Теҳронга қилган илк сафари давомида Эрон етакчиларининг Ҳолокост ва Исроил давлатчилигини инкор этиб билдирган фикрларини “кишини ғазаблантирадиган”, дея танқид қилди.

Пайшанба куни Теҳронда бошланган Қўшилмаслик ҳаракатига аъзо давлатлар саммитида қатнашаётган Бан БМТга аъзо бир мамлакатнинг бошқа аъзо давлатни йўқ қилишга таҳдид қилишини қабул қилмасгини таъкидлади.

БМТга аъзо мамлакат давлатчилигига таҳдид қилиш ёки унга нисбатан ирқий тусдаги фикрлар билдириш “мутлақо нотўғридир”, дея қўшимча қилди бош котиб.

Бан Ки Мун шунингдек, Эронни ядровий дастурларни тўхтатишни талаб қилувчи БМТ резолюцияларига амал қилишга чақирди. Акс ҳолда бу масалага доир халқаро мунозаралар урушга айлиниб кетиши хавфидан огоҳлантирди у.

БМТ раҳбари Теҳрон Хавфсизлик Кенгашининг резолюцияларига “тўла амал қилиб”, Атом энергияси халқаро агентлиги билан ҳамкорлик ўрнатган ҳолда ўз ядровий дастурига нисбатан ишонч туғдириши лозим, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG