Линклар

logo-print

Республикачи номзодлар АҚШ сиёсатини "тубдан ўзгартиришни" ваъда қилмоқда


Пол Райан ва Митт Ромни.

Пол Райан ва Митт Ромни.

АҚШ Республикачилар партиясидан вице-президентликка номзод этиб кўрсатилган Пол Райан партиянинг Тампа шаҳрида ўтаётган қурултойида иқтидорга келса, Қўшма Штатлар сиёсатида “туб ўзгариш” ясашини ваъда қилди.

Висконсин штатидан бўлган конгрессмен ўзи ва АҚШ президентлигига республикачилардан номзод Митт Ромни мушкул вазиятлар олдида “чекинмаслигини” таъкидлади.

Райан респбуликачилар таклиф қилаётган ва ижтимоий дастурларни жиддий қисқартиришни кўзда тутган бюджет лойиҳаси муаллифидир.

Ундан аввал Республикачилар миллий қурултойида иштирок этаётган Ромнининг рафиқаси ва бошқалар иқтидордаги президент демократ Барак Обамани мамлакат иқтисодини тиклаш ҳақида берган ваъдалари устидан чиқмаганликда айблади.

Массачусеттс штатининг собиқ губернатори Митт Ромнининг президентликка номзод сифатида пайшанба куни Республикачилар миллий қурултойида чиқиш қилиши кутилмоқда.

У ноябр ойига белгиланган президент сайловида Обамага рақиблик қилади.

Сўнгги сўровлар икки номзоднинг президентликка сайланиш имкониятлари деярли бир хил эканини кўрсатмоқда.

Демократларнинг Миллий қурултойи келаси ҳафта Шимолий Каролина штатида ўтказилади.
XS
SM
MD
LG