Линклар

logo-print

Тожикистон Бош прокуратураси Ислом Уйғониш партиясини террорчиликда айбламоқда


Тожикистон Бош прокуратураси мухолифатдаги Ислом Уйғониш партиясини экстремизм ва террорчиликка оид жиноятларда айбламоқда.

Прокуратура пайшанба куни эълон қилган баёнотда мухолифат партиясига нисбатан қандай чоралар кўрилиши айтилмаган. Тожикистон Ислом Уйғониш партияси Марказий Осиёда рўйхатга олинган ягона диний партиядир.

Озодлик билан суҳбатда партия раиси ўринбосари Тожикистон парламенти депутати Саидумар Ҳусаини прокуратура айбловини инкор қилиб, уни расмийларнинг партияни ёпиш уринишлари бир қисми дея атади.

Ислом Уйғониш партияси 1990 йилларда танила бошлаган ва 1992-1997 йиларда Тожикистонда авж олган фуқаролар уруши даврида Бирлашган Тожик мухолифатига кирган.
XS
SM
MD
LG