Линклар

Бугун Россия халқ артисти, ўзбекистонлик санъат мухлисларига ҳам яхши таниш театр ва кино актёри Игорь Кваша оламдан ўтди.

Кейинги йилларда Россия 1 каналида “Жди меня” – “Мени кутгил” кўрсатувини олиб борган Кваша 80 ёшда эди.

Игор Кваша Москвадаги энг машҳур театрлардан бири "Современник" асосчилардан бири бўлган.

У кинода 40 дан ортиқ ролда ўйнаган. Ўзбек кино мухлислари уни “Капуцинлар ҳиёбонидаги одам”, “Одам қовурғаси”, “Паспорт” каби кино асарлардан яхши танийди.

Умрининг охирги даврида Кваша ижтимоий ва сиёсий ҳаётда ҳам анча фаол бўлди. Ўтган декабр ойида у YouTube орқали ўз муҳлисларига мурожаат қилиб, сайловлардаги қонунбузарликларга қарши норозилик намойишига чиқишга чақирди. Яқинда Pussy Riot гуруҳи иштирокчиларини қўллаб-қувватлаб чиққан россиялик таниқли кишилар орасида Квашанинг имзоси ҳам бор эди.
XS
SM
MD
LG