Линклар

Оқ Уй Эрон ядровий дастури бўйича БМТнинг янги ҳисоботни яқиндан ўрганиб чиқаётганини маълум қилди.

Халқаро атом энергияси агентлиги тарафидан тайёрланган ушбу ҳисоботда Эрон ер ости бункеридаги уранни бойитиш ишларини икки баробар кенгайтиргани таҳмин қилинади.

Ҳисоботда Эроннинг ядровий материаллари запаслари кўпайгани ҳам айтилади.

Халқаро атом энергияси агентлиги жорий йил бошида Эрон ҳукумати билан ўтказган музокаралари “аниқ натижаларсиз” якунланганини билдирган.

Оқ уй матбуот котиби Жей Карней Теҳронда ҳали ҳам муаммони дипломатик йўл билан ҳал қилиш имконияти борлиги, бироқ бу имконият узоқ чўзилмаслигини билдирди.

Ғарб давлатлари Эронни яширинча ядровий қурол ясаётганликда айблаб келади. Теҳрон ушбу айбловларни рад этиб, мамлакатдаги уранни бойитиш ишлари фақат тинч мақсадларга қаратилганини таъкидлайди.
XS
SM
MD
LG