Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга яқинлашаётган Мустақиллик байрами муносабати билан табрик йўллади.

- Мамлакатларимиз ўзаро муносабатларимизни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадамлар қўйди ва ишончим комилки, бизнинг ўзаро ҳурмат ҳамда эзгу ният ва интилишларимизга асосланган шериклигимиз бундан буён ҳам ўсиб, ривожланиб бораверади, - дейилади президент Барак Обама табригида.

Шунингдек, Мустақиллик байрами билан Ислом Каримовга Россия президенти Владимир Путин, Хитой Халқ Республикаси раҳбари Ху Цзин Тао ва яна қатор мамлакатлар раҳбарлари ўз қутловларини йўллашган.

1 сентябр куни Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигига 21 йил тўлади. Шу муносбат билан мамлакатнинг барча бурчакларида байрам тадбирлари ўтиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG