Линклар

Ўзбекистон Сенати 30 август куни ўтган тўққизинчи ялпи йиғинида “Мардлик” орденини таъсис этиш тўғрисидаги қонунни мақуллади.

“Мардлик” ордени билан ўзларини ватанни ҳимоя қилишга ва она юрт хизматига бағишлаган, бунда мардлик ҳамда жасорат кўрсатган ҳарбий хизматчилар ва бошқа фуқаролар мукофотланиши айтилмоқда.

Алоҳида ҳолларда «Мардлик» ордени билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.

Шу билан бирга, Сенат тўққизинчи ялпи йиғинида мамлакат ташқи сиёсати, шахсий мулкни ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизими ҳамда банк тизимига оид қонунлар ҳам кўриб чиқилди.
XS
SM
MD
LG