Линклар

Африка ғарбий соҳилида қароқчилар тарафидан қўлга олинган Греция юк ташувчи танкери қўйиб юборилди.

Қарийб 50 минг тонна дизел ва бензин ёнилғиси юкланган танкер бортида 23 россиялик ва бир грециялик бўлган.

Россия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, танкерни қўйиб юборишдан олдин қароқчилар ундаги ёнилғининг бир қисмини ўзларида олиб қолишган.

“Энержи Центурион” танкери сешанба куни Того соҳилига яқин ҳудудда номаълум қароқчилар ҳужумига учраган эди.

Қўйиб юборилган танкер ўз йўналишини давом эттиради.
XS
SM
MD
LG