Линклар

“Барселона” футбол клуби ўйинчиси, Испания терма жамоаси аъзоси Андрес Иньеста УЕФА ташкилоти тарафидан 2011-2012 футбол мавсумидаги Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ушбу унвонга даъвогарлар орасида "Барселона" футбол клубининг яна бир ўйинчиси Леонел Месси ҳамда Мадриднинг “Реал” клуби аъзоси Криштиану Роналдулар бор эди.

Энг яхши ўйинчини танлаш жараёнида УЕФАга аъзо давлатлардан 53 нафар спорт мухбири қатнашди.

28 ёшли Андрес Иньеста Евро-2012 чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб ҳам топилган.
XS
SM
MD
LG