Линклар

Митт Ромни республикачилардан АҚШ президентлигига номзодликни қабул қилди


АҚШ президентлигига номзод Митт Ромни.

АҚШ президентлигига номзод Митт Ромни.

Митт Ромни АҚШ Респбуликачилар партиясидан президентликка номзодликни расман қабул қилиб олди. У ноябр сайловида иқтидордаги демократ президент Барак Обамага рақиблик қилади.

Флорида штатининг Тампа шаҳрида ўтаётган Республикачилар миллий қурултойида нутқ сўзлаган Ромни президент Обамани умид ва ўзгаришларга оид ваъдалари устидан чиқмаганликда айблади.

Ромни ўзини АҚШ бошдан кечираётган иқтисодий қийинчиликларни бартараф қилиб, “Америкага умидни қайтара олишга” энг лойиқ сиёсатчи сифатида тақдим қилди.

Ромни Обама бундан тўрт йил аввал сайлов олди кампаниясида берган ваъдалари кўпчиликка умид бағишлагани, лекин “бу умидлар пучга чиққани ва парокандалик”ка олиб келганини таъкидлади.

6 ноябрга белгиланган президент сайлови пойгасига старт берган Ромнининг нутқини миллионлаб одамлар телевидение орқали томоша қилишди ва Массачусеттс штати собиқ губернаторининг сайлов олди дастури билан танишиш имконига эга бўлди.
XS
SM
MD
LG