Линклар

Сенат суддан жиноий иш очиш ваколатини олиб қўйди


Ўзбекистон Олий мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ қўмитаси раиси Светлана Орқтиова.

Ўзбекистон Олий мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ қўмитаси раиси Светлана Орқтиова.

Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати “Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонунчилик актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни маъқуллади.

30 август кунги муҳокама натижасида қабул қилинган ҳужжат Ўзбекистонда “демократик ислоҳотларни янада чуқурлшатириш ва мамлакатда фуқаровий жамиятни шакллантириш Концепциясига мувофиқ” ишлаб чиқилгани айтилмоқда.

Сенатнинг Қонунчилик қўмитаси раиси Светлана Ортиқованинг Озодликка айитшича, мазкур қонунда шахсни лавозимдан четлатиш ва тиббий муассасага жойлаштиришга доир процессуал мажбурлашнинг суд тартиби, суддан жиноий иш қўзғатиш ваколатини олиш, суд суриштируви пайтида прокурор зиммасига айблов хулосасини эълон қилиш вазифасини юклаш белгиланган.

Шунингдек, сенатор Ортиқованинг таъкидлашича, янги қонунда белгиланган меъёрлар Ўзбекистон ҳуқуқ тизимида Habeas corpus институтининг жорий қилиниши учун қўйилган талабларга мувофиқдир.

Habeas corpus ҳибсга олинган шахснинг судга келтирилиши ва унинг ҳибсга олингани қанчалик қонунийлиги суд томонидан аниқланишини кўзда тутади.

Халқаро ташкилотлар, жумладан Ҳюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистонда Habeas corpus институтининг жорий қилиниши пайсалга солиб келинаётганини танқид қилади.

Пайшанба кунги мажлисда Сенат шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Прокурор тўғрисидаги”, “Суд тўғрисидаги” қонунлар, Жиноий процессуал, Фуқаровий процессуал ҳамда Хўжалик процессуал кодексларига ҳам ўзгартишлар киритилди.
XS
SM
MD
LG