Линклар

Сенат хусусий мулкни янада ҳимоя қилишга оид қонунни қабул қилди


Ўзбекистон бўйлаб амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари оқибатида кўплаб ўзбекистонликлар уйларидан маҳрум бўлди.

Ўзбекистон бўйлаб амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари оқибатида кўплаб ўзбекистонликлар уйларидан маҳрум бўлди.

Ўзбекистон Олий мажлис Сенати 30 август куни “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қоннуни маъқуллади.

Сенатнинг Қонунчилик қўмитаси раиси Светлана Ортиқованинг Озодликка айитшича, янги қонун хусусий мулкнинг янада ҳимояланишига хизмат қилади. Сенаторга кўра, мазкур қонун хусусий мулкнинг мамлакат иқтисодиёти ривожланишига ҳисса қўшишига йўл очиб беради, тадбиркорликни рағбатлантиради ҳамда мулкдорлар равнақининг ошишига туртки бўлади.

Ўзбекистон фуқароларининг хусусий мулкка эгалик қилиш ҳуқуқлари 1992 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Конституциясида белгилаб қўйилган. Бироқ, кузатувчилар фикрича, фуқароларнинг бу конституциявий ҳуқуқи бузиб келинаётир. Бунга сўнгги йилларда ўзбекистонликларнинг уйлари бузиб ташланаётгани, тадбиркорлик объектларининг тортиб олинаётгани каби ҳолатлар мисол бўла олади, дейди мутахассислар.

Маркази Вашингтонда жойлашган Тинчлик жамғармаси эълон қиладиган “Давлатчилик инқирози рейтинги”да Ўзбекистон энг қуйи поғоналарга қўйиб келинади. Бу рейтингни тузишда қўлланиладиган мезонлардан бири ҳам ҳукуматларнинг хусусий мулк ҳуқуқини қанчалик ҳурмат қилишига оиддир.
XS
SM
MD
LG