Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:47

Судлар жиноий иш қўзғатиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди


Сенатор Ортиқованинг айтишича¸ жиноий иш қўзғатиш ваколатининг судлардан прокурорга ўтказиш ташаббусчиси Ўзбекистон Олий судидир.
Сенатор Ортиқованинг айтишича¸ жиноий иш қўзғатиш ваколатининг судлардан прокурорга ўтказиш ташаббусчиси Ўзбекистон Олий судидир.

Ўзбекистон судлари бундан сўнг жиноят ишини кўриб чиқаётган пайтда бошқа жиноий иш қўзғата олмайди, маҳкама жараëнида айблов хулосасини энди ҳакам эмас, балки прокурор ўқиб эшиттиради.

Ўзбекистон Олий Мажлисининг Сенатининг 9-ялпи мажлиси “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни муҳокама қилиш давомида Ўзбекистон Жиноят-процессуал Кодексининг 29 ва 31- моддаларига ўзгартиш киритди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ қўмитаси раиси, сенатор Светлана Ортиқованинг айтишича, бу ўзгартишлар Ҳабеас корпус институтининг тавсияларига оид киритилди:

- Мана илгари судлар суд жараёнида жиноят ишини қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлган. Бу қонун уларни бу ҳуқуқидан маҳрум қилаяпти. Чунки суд айбдорлик масаласини ҳал қилмасдан¸ ўзининг одил қарорини қабул қилиш билан шуғулланиш керак. Агар суд жараёнида суд қанақадир янги жиноятга дуч келса уни прокурорга юборади, прокурор эса уни ўрганиб чиқиб жиноий иш қўзғатиш ёки рад этиш ҳақида қарор беради.

Суд холис бўлиши керак. Чунки агар суд жиноят иши қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилса кейин у ўзи қабул қилган қарорига қонунчилик юзасидан қанчалик адолатли ёндашади? Шунинг учун мен ўйлайманки, судни жиноят иши қўзғатиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, жуда адолатли, дейди Озодлик билан суҳбатда қонунчиликка киритилган ўзгартошни шарҳлай туриб сенатор Ортиқова.

Сенатор шунингдек, Сенатнинг 30 август кунги ялпи мажлисида судга бошқа ваколатлар берилганини ҳам таъкидлаб ўтди:

- Бу қонунни иккита чизиқ билан тагига чизиб беряпман. Бу қонун Ўзбекистон Олий суди ташаббуси билан киритилган. Қонуннинг биринчи мақсади¸ ишни судга қадар юритиш босқичида шахсни тиббий мусассасага жойлаштириш. Иккинчиси, айбланувчини лавозимидан четлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораларини қўллаш бўйича ваколатни судларга ўтказиш. Бу Ҳабеас корпус институтини бизнинг миллий қонунчилигимизга жорий қилиш демакдир, дейди Светлана Ортиқова.

Ўзбекистонлик ҳуқуқшунос, узоқ йиллар адвокат бўлиб ишлаган Гулнора Эшонхонова Жиноят-процессуал Кодексининг 29 ва 31- моддаларига киритилган бу ўзгартишларни олқишлайди:

- Судлар бизда шу пайтгача суд жараёнида жиноят иши қўзғатиб келган. Яъни у прокурорнинг функциясини бажариб келган. Ёки суд мажлисида айблов хулосасини ўқиса у айблаётгандек бўлиб қоларди. Масалан, суд жиноят ишини кўраётган пайтда, бу ерда бунақа жиноят содир қилган деб, янги жиноий иш қўзғаб юбораверарди. Ўйлаб кўрилса, бу суднинг ваколатига кирмайди. Жуда яхши қонун қабул қилинибди, деб ўйлайман, дейди Гулнора Эшонхонова.
XS
SM
MD
LG