Линклар

logo-print

БМТ Сурияга гуманитар ёрдам кўрсатишга чақирмоқда


БМТ Бош котиби ўринбосари Ян Элиассон июл ойида 820 минг кишига озиқ-овқат ва ичимлик суви тарқатилганини маълум қилди. Апрел ойида бу рақам 250 мингни ташкил қилган.

Элиассон шунингдек, Сурияда 18 ойдан бери давом этаётган можарога якун ясаш учун хавфсизлик зоналарини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифлар “жиддий саволлар”ни туғдиргани ва уларни синчковлик билан ўрганиб чиқиш эҳтиёжи борлигини таъкидлади.

БМТ мулозими бу ҳақда пайшанба куни Хавфсизлик кенгашининг Суриядаги гуманитар бўҳрон масаласига бағишланган мажлисида гапирди.

Таҳлилчилар Хавфсизлик кенгаши мажлисида АҚШ, Россия ва Хитой дипломатларининг иштирок этмагани кенгаш ичида Сурия бўҳрони борасида қарама-қаршиликларни енгиб бўлмаётганини кўрсатди, демоқда.

15 давлат аъзо Хавфсизлик кенгаши ичида Сурияга оид якдиллик йўқ. Россия ва Хитой ғарб давлатлари президент Башар ал-Ассад режимига нисбатан санкцияларни кўзда тутган резолюция лойиҳаларига вето қўйган.
XS
SM
MD
LG