Линклар

Каримов мустақиллик табриги: Мен сизларни яхши кўраман!


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон Мустақиллигининг 21 йиллиги муносабати билан тантанали маросимда президент Ислом Каримов нутқ сўзлаб, ўзбекистонликларни қутлади.

- Мен ўзимни қанот пайдо бўлгандек ҳис қиляпман. Барча-барча синовларда мен фақатгина халқимизга таянганман, сизларни яхши кўраман, деди Каримов.

Тошкентдаги Ўзбекистон миллий боғида 31 август куни бўлиб ўтган маросимда президентдан ташқари ҳукумат расмийлари ва давлат ташкилотларининг танлаб таклиф қилинган вакиллари иштирок этмоқда.

31 август куни нишонланадиган расмий маросимга одатда оддий ўзбекистонликлар қўйилмайди. Мустақиллик тантаналари муносабати билан Тошкент шаҳрида хавфсизлик чоралари кучайтирилади, тадбир ўтказилган майдонга туташ йўллар ёпилади, яқин атрофда яшайдиган фуқароларга уйларни тарк этмаслик тавсия қилинади.

Мустақиллик байрами тадбирлари 1 сентябр куни ҳам давом этади ва унда тошкентликлар ва пойтахт меҳмонларига байрам маросимларида қатнашиш имкони берилади.

Вилоят миқёсларида ҳам байрам тадбирлари 31 август куни аввал ҳокимият вакиллари, кейин 1 сентябр куни оддий фуқаролар учун ташкил қилинади.
XS
SM
MD
LG