Линклар

logo-print
Оқ Уй президент Барак Обама арманистонлик ҳарбийни ўлдирган озарбайжонлик аскарнинг озод этилганидан “чуқур ҳавотирда” эканини билдирди.

Обама президент Илҳом Алиевнинг аскар Рамил Сафаровни амнистия қилиш қарорини “минтақадаги тангликни юмшатиш ва муросага эришиш учун қилинаётган ҳаракатларга қарши” дея баҳолади.

Ҳарбий Рамил Сафаров 2004 йили Венгрияда ўтган НАТО ўқув машқларида арманистонлик ҳарбий Гурген Маргарянни болта билан ўлдиргани учун бир умрлик қамоқ жазосини ўтаётган эди.

1991 йилда Ереван томонидан қўлланган арман сепаратчилари Озарбайжонга қарашли Тоғли Қорабоғ минтақасини қўлга олганидан сўнг икки давлат ўртасида уруш бошланган.

Уруш оқибатида камида 30 минг одам ўлгани айтилади.
XS
SM
MD
LG