Линклар

Покистоннинг Пешавар шаҳрида рўй берган портлашда камида 6 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳат олди.

Маҳаллий расмийларга кўра, бомба ўрнатилган автомобил Пешавар шаҳрининг жанубий қисмидаги масжид ёнида портлатилган.

Ҳозирча ҳеч қайси тараф портлаш масъулиятини ўз зиммасига олгани йўқ.

Бундан аввал Толибон ҳаракати Пешавар шаҳрида шунга ўхшаш портлашлар ва ҳудкуш ҳужумларини уюштириб келган.

Пешавардаги портлаш кимга қаратилгани ҳам ҳозирча номаълум. Ўлганларнинг барчаси оддий фуқаролар бўлган.
XS
SM
MD
LG