Линклар

logo-print

Беларусда онлайн муҳолиф гуруҳлар администраторлари ҳибсга олинди


Беларусда Давлат Хавфсизлик Комитети Интернет ижтимоий тармоқларида муҳолиф гуруҳларни бошқариб борган беш нафар фуқарони ҳибсга олди.

Бу ҳақда мамлакатдаги "Вясна" инсон ҳуқуқлари маркази маълум қилди.

Минск шаҳрида тўрт киши, Витебск шаҳрида эса бир киши ҳибсга олингани айтилмоқда.

"Вясна" маркази маълумотига кўра, ҳибсга олинганлар уйларида тинтув ишлари ўтказилган ва уларга тегишли компютерлар мусодара этилган.

Онлайн гуруҳ администраторлари Интернетдаги фаолликлари бўйича бир неча соат давомида сўроя қилинган.

Ҳибсга олинганларнинг учтаси қўйиб юборилгани айтилмоқда.

Минсклик Павел Евтихиев ва Андрей Ткачовларга “майда безорилик” айби қўйилиб, 5 ва 7 кунлик қамоқ жазоси белгиланган.
XS
SM
MD
LG