Линклар

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Бан Ки Мун Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга Мустақиллик байрами муносабати билан табрик йўллади.

Ўз табригида Бош котиб БМТ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик соҳалари ҳамда Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришдаги мухим ролига алоҳида тўхталиб ўтди.

- 2014-йилга бориб Афғонистонда хавфсизлик соҳасида янги шарт-шароитлар вужудга келади. Афғонистонда ва умуман минтақада барқарорлик ҳамда иқтисодий ривожланишни таъминлашга қаратилган минтақавий саъй-ҳаракатларни янада қўллаб-қувватлашингиз ва бунда иштирок этишингиз ғоят мухим аҳамиятга эгадир, - дейилади президент номига келган табрикда.

31 август куни Тошкентдаги Ўзбекистон миллий боғида мустақиллик байрами муносабати билан ташкил этилган танталани маросим бўлиб ўтди.

Унда президент, ҳукумат расмийлари ва давлат ташкилотларининг танлаб таклиф қилинган вакиллари иштирок этди.

Мустақиллик байрами тадбирлари 1 сентябр куни ҳам давом этади ва унда тошкентликлар ва пойтахт меҳмонларига байрам маросимларида қатнашиш имкони берилади.
XS
SM
MD
LG