Линклар

logo-print

Қирғизистонда ҳукумат раҳбарлари алмашди


Ўмурбек Бабанов истеъфога жўнатилди.

Ўмурбек Бабанов истеъфога жўнатилди.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Бош вазир вазифасини вақтинча бажариб келаётган Ўмурбек Бабановни истеъфога жўнатди.

Бош вазир ўринбосари Али Карашов Бабанов ўрнини эгаллади. Карашов ҳам мазкур вазифага вақтинча тайинланган.

23 август куни Қирғизистон президенти Атамбаев Бабанов ҳукуматини тарқатиш ҳақидаги ҳужжатга имзо чекди.

Бунга парламентдаги "Биримдик" коалициясидан “Ата Мекен” ва “Ар-Намис” фракцияларининг чиқиши натижасида ҳукмрон коалициянинг парчаланиши сабаб бўлди.

Айни пайтда парламентдаги барча коалициялар янги тузиладиган ҳукумат таркибига киришга қизиқиш билдирмоқдалар.

Таҳлилчилар тахминича, бу гал ҳукмрон коалиция асосини Қирғизистон социал-демократик партияси, “Ата Мекен” ва “Ар-Намис” фракциялари ташкил қилиши мумкин.

Айни пайтда Бабанов бошчилигидаги “Республика” фракцияси вакиллари ҳам бўлажак музокаралардан юз ўгирмоқчи эмас.

Шу пайтгача парламентда мухолифат фракцияси ўлароқ фаолият юритган “Ата Журт” ҳам музокарага тайёр эканини ва бу музокараларда ўзаро муросага эришилса, коалицияга киришини маълум қилди.

“Биримдик” коалицияси 2011 йил декабрида тузилган бўлиб, у 2010 йилдан буён Қирғизистонда тарқаб кетган учинчи ҳукмрон коалициядир.

Қирғизистон социал-демократик партияси, “Республика” ва “Ата Мекен” фракцияларидан ташкил топган илк коалиция икки кунгина фаолият кўрсатганди.

Таркибига “Ата Журт” , “Республика” ва Қирғизистон социал-демократик партияси кирган иккинчи коалиция эса 2011 йил охирида - Алмазбек Атамбаев президентликка сайланганидан кейин тарқаб кетганди.
XS
SM
MD
LG