Линклар

logo-print
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати мамлакатнинг саккизта давлатдаги элчиларини алмаштирди.

2005 йилдан буён Афғонистонда элчи лавозимида ишлаб келган 63 ёшли Парвиз Алиев, Покистонга элчи этиб тайинланди.

Франциядаги элчи Баҳромжон Алоев ўрнига эса Равшан Усмонов тайинланди.

Подробно.уз сайти маълумотига кўра, Хитойга Дониёр Қурбонов, Украинага Алишер Абдуалиев, Қозоғистонга Алишер Салоҳиддинов, Туркманистонга Жавҳар Изамов элчи этиб тайинланган.

Шунингдек, беш йил давомида Италиядаги Ўзбекистон элчиси бўлган 56 ёшли Жаҳонгир Ғаниев ўз лавозимидан бўшатилган. Айни пайтда бу лавозим бўш экани айтилаяпти.
XS
SM
MD
LG