Линклар

logo-print
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон мустақиллигининг 21 йиллиги муносабати билан шанба куни ўзбекистонлик ҳамкасби Ислом Каримовга табрик телеграммасини йўллади.

Бу ҳақда Тожикистон президентининг матбуот хизмати маълумот тарқатди.

“Тожикистон икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ишонч, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига, асрлар оша давом этиб келаётган дўстлик ва яхши қўшничилик анъаналарига асосланган конструктив ҳамкорликнинг бундан буён ҳам ривожланиши тарафдори бўлиб қолаверади”, дейилади Имомали Раҳмон телеграммасида.

Ўз табрикномасида Тожикистон президенти бундай ҳамкорлик нақафат икки мамлакат халқи, балки бутун минтақага шубҳасиз фойда келтиражагига ишонч билдирган.

Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари ўртасидаги алоқа икки мамлакат раҳбарларининг айрим муаммолар, хусусан, Роғун ГЭСи қурилиши, транзит ва бошқа масалалар юзасидан позициялари бир-бирига қарама-қарши экани боис илиқ эмаслиги айтилади.
XS
SM
MD
LG