Линклар

Истанбулда Ислом Каримов истеъфоси талаби билан пикет ўтказилди


Ўзбекистон Халқ ҳаракати аъзолари Истанбулдаги Ўзбекистон консулхонаси олдидаги пикетда, 2012 йилнинг 1 сентябри.

Ўзбекистон Халқ ҳаракати аъзолари Истанбулдаги Ўзбекистон консулхонаси олдидаги пикетда, 2012 йилнинг 1 сентябри.

Кеча мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ ҳаракати ва Ўзбеклар бирлиги ташкилоти Истанбулдаги Ўзбекистон консулхонаси қаршисида пикет уюштирди.

Мустақилликнинг 21 йиллиги муносабати билан ўтказилган бу намойишда Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг истеъфоси талаб қилинди.

Пикетда сўзга чиққан нотиқлар Ўзбекистон замонавий ва ривожланган давлатга айланиши учун мамлакатда диктатурага чек қўйилиб, эркинлик, ҳуқуқ ва адолатга асосланган фуқаровий жамият қурилиши лозимлигини таъкидлаганлар.

Шунингдек, пикетда Анқарадан Туркиядаги депортация марказларида тутиб турилган ўзбекистонлик муҳожирларни Тошкентга топширмаслик ҳам талаб қилинган.
XS
SM
MD
LG