Линклар

logo-print

Қирғизистонда бош вазир вазифасини бажарувчи алмашди


Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчи Али Қарашев.

Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчи Али Қарашев.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 1 сентябр куни Бош вазир вазифасини вақтинча бажариб келаётган Ўмурбек Бабановни истеъфога жўнатди.

Янги ҳукумат тузилгунича Бош вазир вазифасини Бабановнинг аввалги муовини Али Қарашев бажариб туради.

Қирғизистонда аввалги ҳукумат 22 август куни ҳукмрон коалициядан айрим фракциялар чиқиб кетиши ортидан тарқатиб юборилган эди.

Айни пайтда кеча Қирғизистонда янги ҳукмрон коалиция тузилгани эълон қилинди. Таркибига социал-демократлар, “Ар-Намис” ва “Ата-Мекен” партиялари кирган коалиция яқин кунларда Бош вазир лавозимига номзод кўрсатиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG