Линклар

logo-print
1 сентябр куни Германиянинг Оберхаузен шаҳрида германиялик Вернер Крейскоттга қарши рингга тушган ўзбекистонлик боксчи, собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаев техник нокаут билан рақиби устидан ғалаба қозонди.

Чагаевнинг қўли баландлиги бутун учрашув давомида сезилиб турди. Жангнинг 5-раундида ўзбекистонлик боксчи кетма-кет зарбалар билан рақибини нокдаун қилди. Крейскотт ўзини ўнглаб олишга муваффақ бўлди, бироқ орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас чап томондан қаттиқ зарба еган германиялик боксчи яна гандираклай бошлади.

7-раунддаги 3-нокдаундан кейин эса рефери жангни тўхтатиб, Руслан Чагаев техник нокаут билан ғалаба қозонганини қайд этди.

Шу тариқа 8 раундга мўлжалланган жанг муддатидан аввал якунланди.

Айни пайтда Германияда истиқомат қилувчи ўзбекистонлик Руслан Чагаев учун бу 2012 йилда ўтказилган учинчи жанг бўлиб ҳисобланади. Аввалги икки учрашув ҳам собиқ жаҳон чемпиони ғалабаси билан тугаганди.
XS
SM
MD
LG