Линклар

logo-print
Тошкентдаги “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида сўзлаган нутқида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов араб мамлакатларида содир бўлаётган ҳодисалар ҳақида гапирар экан, шундай деди:

- Дилни хира қиладиган бундай воқеалар биздан узоқда, деб унга лоқайд қараш хомхаёлликдир. Нега деганда, бундай бало бир мамлакат ёки минтақа доирасида чегараланиб қолмайди, вақтида бартараф этилмаса, тобора кучайиб, бошқа мамлакат ва минтақаларга ҳам ёйилиши мумкин, - деб таъкидлади Каримов.

Аввалги чиқишларида президент Ислом Каримов араб давлатларидаги инқилоблар ташқи кучлар томонидан бошланганини иддао қилган.

- Бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида, хусусан, араб мамлакатларида содир бўлаётган нохуш воқеалар ҳар қандай соғлом фикрли инсонларни чуқур ташвишга солади, - деди Ўзбекистон раҳбари.

Шунингдек, Ислом Каримов ўз чиқишида қўшни Афғонистондаги вазиятга ҳам тўхталди.

- Ўзбекистон бу давлатда ўттиз йилдан ортиқ вақтдан буён давом этаётган можаролар тезроқ барҳам топиб, мамлакат тикланиш ва тараққиёт йўлига тушиб олишини истайди. Зеро, халқимизда “қўшнинг тинч – сен тинч” деган мақол бор, - деди Каримов.

Президент Ислом Каримов аввалроқ қилган чиқишида 2014 йилдан хорижий қўшинлар Афғонистонни тарк этганидан кейин қўпорувчи кучлар минтақани беқарорлаштиришга ҳаракат қиладилар, деб айтган эди.
XS
SM
MD
LG