Линклар

logo-print
Нобел мукофоти лауреати, кейптаунлик архиепископ Десмонд Туту Британия бош вазири Тони Блэр ва АҚШ собиқ президенти Жорж Бушни Ироққа қарши уруш очганликлари учун судга тортиш керак, деган чақириқ билан чиқди.

Британияда чиқадиган “Observer” газетаси мухбири билан суҳбатда жаноб Туту Ироққа қарши уруш бошланишига Саддам Ҳусайн ихтиёрида оммавий қирғин қуроли борлиги ҳақидаги ёлғон маълумот сабабчи бўлганини таъкидлаган.

Десмонд Туту Жанубий Африка Республикасидаги биринчи қора танли эпископ ҳисобланади.

Туту фикрича, Ироқ уруши пайти минглаб тинч аҳоли ўлими учун Блэр ва Бушни Халқаро жиноят судига тортиш керак. Блэр аллақачон бунга муносабат билдириб, ўзига нисбатан айблов асоссиз эканини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG