Линклар

Покистон полицияси масжид имомини насроний қиз сумкасига ёқиб юборилган Қуръон саҳифаларини солиб қўйишда айблаб, ҳибсга олди.

Римша исмли насроний қиз икки ҳафта муқаддам Қуръони Каримни ёқишга уринишда айбланиб қамоққа олинганди.

Аммо бир гувоҳ маҳкамага "имом Холид Чиштийнинг қизалоқ сумкасига ёқилган Қуръон саҳифаларини қўяётганини кўрдим," деб айтган.

Покистон қонунлари шаккоклик учун оғир жазоларни тайинлайди. Ўтган йили шаккоклик ҳақидаги қонунларни ўзгартиришни талаб қилган икки таниқли сиёсатчи ҳалок этилган эди.
XS
SM
MD
LG