Линклар

Арманистон фуқаросини ўлдирганлиги учун бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Рамил Сафаров Венгриядан ватанига эстрадиция қилингач, Озарбайжон ҳукумати томонидан оқланиши Ереван ҳукуматини ғазабга келтирган.

Арманистон президенти Серж Саркисян бу воқеадан сўнг Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилишини чақирган.

Венгрия ҳукуматининг экстрадициясидан сўнг Арманистон бу мамлакат билан дипломатик алоқаларини тўхтатганлигини маълум қилади.

АҚШ расмийлари қотилнинг авф этилишидан жуда ҳайратда эканлигини билдиришган.

Арманистон ва Озарбайжон Тоғли Қорабоғ можароларидан сўнг ўзаро муносабатларга чек қўйган эди.
XS
SM
MD
LG