Линклар

logo-print

1 сентябр куни мустақилликнинг 21 йиллиги муносабати билан Бобур парки ва Ўзбекистон миллий боғига бордим.


Бобур паркида ҳар бир байрам муносабати билан миллий маданий марказлар йиғилади. Айтганча¸ бу йил миллий маданий марказларга 20 йил тўлди.

Паркка ҳукумат вакиллари¸ Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазири¸ Ўзбекистон аëллар қўмитаси раиси ташриф буюрди.

Милиция ходимлари кўп бўлишига қарамасдан байрам шукуҳи сезилди. Ҳар хил дастурлар намойиш қилинди.

Аммо Миллий боғда кайфият жуда кўтаринки эмас. Иккита жойда унча таниқли бўлмаган хонандалар фонограммадан фойдаланиб куйламоқда¸ болаларга олиб бериш учун овқатлар танлови ҳам унчалик кўп эмас¸ ҳеч қандай шоу дастурлар йўқ.

Ўзбекларимизнинг байрам қилишни билмаслиги одамни жуда хафа қилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG