Линклар

Оқ уй Барак Обаманинг асалдан тайёрланадиган пивоси рецептини очиқлади.

Иккинчи муддатга президентликда қолишга бел боғлаган Обама сайловолди учрашувлар пайти бу пивони ўз сайловчилари билан баҳам кўрган эди.

13 минг одам Интернетда шу пивонинг рецептини талаб қилиб чиқиши ортидан Оқ уй шу пайтгача сир тутиб келинаётган Обама пивосининг рецептини эълон қилди.

Оқ уй ошпазларига кўра, пиво тайёрлаш учун ускуналар ва масаллиқлари учун пулни президент ўз чўнтагидан тўлайди.

Барак Обама Оқ уйда қўлбола пиво тайёрлашни йўлга қўйган биринчи АҚШ президенти ҳисобланади.

Айтиш жоиз Обаманинг сайловдаги рақиби Митт Ромнидир. Жаноб Ромни мормон ва унинг дини спиртли ичимлик ичмасликни тақазо қилади.
XS
SM
MD
LG