Линклар

Мисрлик аёллар телевидениега ҳижобда чиқиш ҳуқуқига эга бўлди


Расмийлар иддаосича, Мисрда аёлларнинг 70 фоизи ҳижобда юради.

Расмийлар иддаосича, Мисрда аёлларнинг 70 фоизи ҳижобда юради.

Мисрда аёлларнинг телевидениеда ҳижоб билан пайдо бўлишига оид тақиқ бекор қилинди.

Якшанба куни Миср давлат телеканали ходимаси Фотима Набил сўнгги 50 йил бадалида биринчи марта кундузги янгиликларни ҳижоб кийган ҳолда олиб борди.
Кейинроқ у Би-би-сига берган интервюсида: “Ниҳоят инқилоб давлат телевидениесига ҳам етиб келди”, дея билдирди.

“Мусулмон биродарлиги” ҳаракати тарафдорлари раҳбарлик қилаётган янги ҳукумат бу янгилик мисрлик аёлларнинг 70 фоизи рўмол ўраб юришини ҳисобга олган ҳолда жорий этилганини айтмоқда.

Телевидениеда аёлларнинг ҳижобда пайдо бўлишига оид норасмий тақиқ 2011 йил февралида рўй берган халқ ғалаёни натижасида ҳокимиятдан мосуво бўлмиш президент Ҳусни Муборак ҳамда унинг салафлари даврида амалда эди.

Бу борада айрим аёллар судга мурожаат қилиб, маҳкамада ютиб ҳам чиққанлар, бироқ ўша пайтдаги расмийлар одатда бундай қарорларни эътиборсиз қолдириб келганлар.
XS
SM
MD
LG