Линклар

Ўзбекистонлик ёш футболчилар австралиялик тенгдошлардан устун келди


19 ёшлилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси (U-19) Осиё Футбол федерацияси кубоги учун Вьетнамда ўтказилаётган халқаро мусобақада ўз тенгдошлари бўлган австралияликларни мағлуб қилди.

Учрашувнинг 36-дақиқасида ўзбекистонлик ёш футболчилар ўз дарвозасига битта тўп ўтказиб юбордилар.

Аммо ўйиннинг 80-дақиқасида Абдулазиз Юсупов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Учрашув сўнгида Жаҳонгир Абдумўминов томонидан киритилган тўп эса Ўзбекистон терма жамоаси ғалабасини таъминлади.

Ўзбекистонлик ёш футболчилар 4 сентябрга белгиланган навбатдаги ўйинда эронлик тенгдошларига қарши майдонга тушиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG