Линклар

Ироқдаги портлашда тўрт киши ҳалок бўлди


Ироқ шимолида якшанба куни амалга оширилган бомба ҳужуми натижасида куч ишлатар тизимларда ишловчи тўрт нафар ходим ҳалок бўлди, яна бир неча киши тан жароҳати олди.

Ҳужумлардан бири Киркук шаҳрида содир этилди – у ерда маҳаллаларни қоровуллаб юрган икки полициячи нобуд бўлди.

Иккинчи портлаш Туз-Хормато шаҳридаги армия казармалари яқинида содир бўлди. У ерда икки ҳарбий ҳаётдан кўз юмди.
XS
SM
MD
LG