Линклар

Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азимов Жанубий Корея Молия вазири Бак Чжа Ван билан икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 20 йиллиги муносабати билан учрашиб, қатор келишувларни имзолади.

Жанубий Корея Ўзбекистонда электрон кутубхона ва болалар касалхонаси қуриш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит беради.

Бу ҳақда хабар қилган Yonhap агентлигига кўра¸ кам фоизли қарз тарзидаги бу маблағ масаласи 31 август куни Тошкентда икки давлат молия вазирлари учрашувида кўриб чиқилган.

Кореянинг Иқтисодий тараққиëт ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) орқали бериладиган қарзни қайтариш муддати 10 йилдан 30 йилгача кечиктирилиши мумкин.

Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азимов Жанубий Корея Молия вазири Бак Чжа Ван билан икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 20 йиллиги муносабати билан ўтказган музокаралар чоғида бир неча келишув имзоланди.

Электрон кутубхона ва болалар касалхонаси қуриш лойиҳаси Ўзбекистон билан Жанубий Корея амалга оширишни келишиб олган бир нечта дастурдан биридир.

Икки давлат Молия вазирлари учрашувида Ўзбекистондаги сувоқава тизимларини яхшилаш борасидаги лойиҳани молиялаш масаласи ҳам кўрилгани билдирилди.

Кейинги 10 йилдан кўпроқ вақт мобайнида Жанубий Корея Ўзбекистонда компютерлаштириш ва тиббий ускуналар ўрнатиш бўйича олти лойиҳага 132 миллион доллар миқдорда кам фоизли қарз ажратгани айтилади.

Ўзбек мулозимлари Кореяда малака оширмоқда

Корея Иқтисодий тараққиëт ҳамкорлик жамғармаси дастурлари доирасида Ўзбекистондаги вазирликларда ишловчи 1250 мулозим Жанубий Кореяда малака ошириб қайтган.

Ўзбекистоннинг Кореядаги элчиси Виталий Фен 2 давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилиши борасида ўтган жума куни матбуотга гапира туриб¸ ҳар йили 360 Ўзбекистон фуқароси Кореяга ўқишга бораëтганини таъкидлади.

Ўзбекистондаги Корея элчихонаси таълим маркази мулозимининг Озодликка билдиришича¸ Ўзбекистондаги 13 университет ва 28 мактабда корейс тилидан дарс берилмоқда.

Ўзбекистон корейслар зич бўлиб яшайдиган дунëдаги тўртинчи давлатдир.

Корейс диаспораси Хитой¸ АҚШ¸ Япониядан сўнг Ўзбекистонда энг кўпни ташкил қилади.

1937 йилнинг августида собиқ СССР ҳукумати Узоқ шарқ ўлкасида яшайдиган корейсларни Ўзбекистонга кўчириш ҳақида қарор чиқарган эди. Бу қарорга кўра 1937 йили Ўзбекистонга 75 минг корейс мажбуран кўчириб келтирилган.

Кореяда ўзбек меҳнат мухожирлари

Жанубий Корея ўзбек меҳнат муҳожирлари энг кўп бўлган 3 та давлатдан бири сифатида кўрилади.

Ўзбек мардикорлари ишлайдиган Россия ва Қозоғистондан фарқли тарзда Кореяга ўзбек ишчилари кўп ҳолларда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза вазирлигидан “изн олиб” кетишади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 2001 йилдан бери Кореяга ишчилар жўнатиш билан шуғулланади.

Айнан ана шу вазирлик йўлланмаси билан Кореянинг машинасозлик ва кимë саноатида ўзбек меҳнат муҳожирлари ишламоқда.

Беш йил мобайнида Кореянинг Кимë заводида ишлаб саломатлигини йўқотганидан кейин Сирдарëнинг Гулистон шаҳрига қайтиб келиб, яшаëтган 36 яшар Нодиранинг Озодликка айтишича¸ Кореяга бориш ва ишлаш жараëнига коррупция¸ ижтимоий адолатсизлик доимий ҳамроҳдир.

Турли маълумотларга кўра¸ Кореяда ўн минглаб ўзбек меҳнат мухожирлари истиқомат қилади.

“Алпомиш” ҳам Кореяга сафар қилди

Ўзбек кинодраматурги Мастура Исҳоқова қаламига мансуб, “Алпомиш” сценарийси Жанубий Кореянинг Кванджу шаҳрида ўтган “Эртакчилик санъати” мусобақаси бош совринига сазовор бўлди.

Мусобақада дунëнинг ўнлаб мамлакатларидан 232 муаллиф ўз сценарийлари билан қатнашгани инобатга олиниб, ўзбек муаллифига оид асар жиддий эътироф қилингани айтилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG