Линклар

logo-print

Пешовардаги АҚШ консуллигига қилинган ҳужумда 2 америкалик жароҳатланди


Покистон полициячилари Пешовардаги АҚШ консуллиги олдида ашёвий далилларни тўпламоқда. 3 сентябр, 2012 йил.

Покистон полициячилари Пешовардаги АҚШ консуллиги олдида ашёвий далилларни тўпламоқда. 3 сентябр, 2012 йил.

Покистондаги АҚШ элчихонасининг маълум қилишича, Пешовар шаҳридаги АҚШ консуллигига қилинган ҳужумда консулликда ишлайдиган икки америкалик жароҳатланган.

АҚШ элчихонаси тарқатган баёнотда айтилишича, душанба куни Афғонистонга чегарадош минтақада рўй берган воқеада дипломатик ваколатхонанинг икки нафар покистонлик ходими ҳам жароҳатланган.

“Террорчилик ҳужуми деб кўрилаётган ҳодисада” АҚШ дипломатларига қарашли автомашина нишонга олинган. Жароҳатланган америкаликлар ва покистонликларга тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Бундан аввал Покистон расмийлари худкуш бомбачи ҳужуми оқибатида беш киши, жумладан, икки америкалик ҳалок бўлганини хабар қилган эди.

Ҳужум Пешовардаги хорижий ташклотлар жойлашган хавфсизлик чоралари кучайтирилган ҳудудда рўй берди. Шу каби аввалги ҳужумларда Толибон ҳаракати масъул деб кўрилган эди.
XS
SM
MD
LG